error 11:44 09.06.2021 error 156

Ўзбекистонда 10 июнь куни Қуёшнинг қисман тутилиши кузатилади (жадвал)

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўзбекистон аҳолиси 10 июнь куни Қуёшнинг қисман тутилишини кузатиши мумкин. Бу ҳақда Улуғбек номидаги астрономия институти маълум қилди, дейилади «Дарё» хабарида.

«Тез орада Ўзбекистон аҳолиси навбатдаги ноёб астрономик ҳодисани кузатиши мумкин — 2021 йил 10 июнь куни ҳалқасимон Қуёш тутилиши содир бўлади. Мазкур Қуёш тутилиши 2021 йилдаги Ўзбекистон аҳолиси учун кузатиш мумкин бўлган биринчи тутилиш ҳисобланади. Ушбу Қуёш тутилишини Ўзбекистон ҳудудидан кузатилганда, Ой Қуёш юзасининг жуда кичик қисминигина тўсади, яъни фақат қисман Қуёш тутилишини кузатиш мумкин», — дейилади хабарда.

Қуйидаги жадвалда Ўзбекистон аҳоли пунктлари учун тутилиш ҳақида маълумотлар келтирилган:

Фото: «Дарё»

Ушбу тутилиш ҳалқасимон Қуёш тутилиши ҳисобланиб, тутилишнинг тўлиқ фазасида (Канада, Гренландия ва Россия узоқ шарқида) Қуёш юзасининг 94,3 фоизини ташкил қилади. Қуёш тутилиши тўлиқ фазасининг давомийлиги 3 минут 51 секундга тенг бўлади.

Фото: «Дарё»

Бундан олдин Ўзбекистон аҳолиси 2020 йил 21 июнь куни содир бўлган ҳалқасимон Қуёш тутилишини гувоҳи бўлган ва ўшанда ҳам қисман Қуёш тутилиши сифатида кузатган. Ўша вақтда тўсилиш магнитудаси 60 фоиз кўпроқ ташкил қилган. Ўзбекистон аҳолиси кузатиши мумкин бўлган навбатдаги Қуёш тутилиши 2022 йилнинг 25 октябрь санасида содир бўлиши кутилмоқда.

Бизнес