error 22:38 08.09.2021 error 161

Сирдарё вилояти Маданият бошқармаси вилоят БМСМ директорлари кенгаши 2020-2021-ўқув йили сарҳисоби ҳамда 2021-2022-ўқув йилини янги методик усулларда бошлаш мақсадида семинар ўтказилди

Семинар давомида Сирдарё вилояти Маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланган Баратов Шухрат Абдуфатаховични таништирув маросими бўлиб ўтди.

Тайинловга қадар Баратов Шухрат Абдуфатахович Сайхунобод тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлиб фаолият юритган. Шухрат Абдуфатаховичнинг келгуси ишларида улкан зафарлар ва омад тилаймиз.

Семинар якунида 2020-2021 ўқув йилида намунали фаолият кўрсатган ўқитувчилар учун совға ва ташаккурномалар топширилди.

Сирдарё вилояти Маданият бошқармаси матбуот хизмати

Бизнес