error 20:15 20.07.2021 error 304

Россияда 23 нафар ўзбекистонлик заҳарланди

Фото: «Xabar.uz»

20 июлга ўтар кечаси Тольятти шаҳридаги (Самара вилояти) ётоқхонада яшовчи 23 нафар Ўзбекистон фуқароси орасида оммавий касалланиш қайд этилди. Натижада заҳарланиш аломатлари билан 13 киши Тольятти шаҳар 5-сонли клиник шифохонасига ётқизилди, уларнинг аҳволи қониқарли, деб хабар бермоқда «Xabar.uz» нашри.

Ушбу факт бўйича прокуратура текширув ўтказмоқда.

Текширув давомида Тольятти марказий округи прокурори Рамис Сабирзянов чет эл фуқароларига уларнинг турар жойи ва овқатланишини ташкил қилишда хизмат кўрсатиш соҳасидаги фаолиятнинг қонунийлигини баҳолайди.

Бизнес