error 23:02 10.06.2021 error 213

Фестивал иштирокчилари Янгиер шаҳрида катта тантана билан кутиб олинди (фото)

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Aввал хабар берганимиздек, 11-12-июн кунлари Сирдарё вилоятида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида “Бағрикенг Ўзбекистон - умумий уйимиз” миллатлараро дўстлик фестивали бўлиб ўтади.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Бугун Янгиер шаҳридаги "Янгиер санаторийси"да фестивал истирокчилари тантанали равишда кутиб олинди. Aйни вақтда фестивал иштирокчилари ушбу замонавий масканда меҳмон бўлишиб, эртага бошланадиган фестивалга тайёргарлик кўриб, маданий ҳордиқ олишмоқда.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Шаҳар ҳокимлиги томонидан фестивал иштирокчиларини кутиб олиш учун катта тайёргарлик кўрилди. Иштирокчилар маданий ҳордиқ чиқаришлари учун бу ерда барча шароитлар яратилган.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Фестивал доирасидаги маълумотлардан хабардор бўлишни истасангиз каналимизни кузатиб боринг.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Aхборот хизмати

Бизнес