error 09:17 17.07.2021 error 377

Гитлер Германияда фахрий фуқаро унвонидан маҳрум қилинди

Фото: "Халқ Сўзи Online"

Германиянинг Гессен федерал ери Бабенхаузен шаҳри депутатлари Адольф Гитлерни мазкур кентнинг фахрий фуқароси унвонидан маҳрум қилди. Бу ҳақда "Bild" нашри хабар бермоқда, деб ёзади "Халқ Сўзи Online" нашри.

Ушбу қарор Гитлернинг вафотидан 76 йил ўтгач қабул қилинган. Нашрнинг ёзишича, бу ҳаракат шаҳарнинг тоталитар ўтмиши билан курашининг бир қисми. Шаҳар кенгаши аъзоси Инго Рорвассер эса бу ҳолатни «муросасизлик ва ирқчиликка қарши сигнал», дея изоҳлади.

Гитлер 1933 йил апрель ойида Бабенхаузеннинг фахрий фуқароси дея эълон қилинган эди. Гитлер қўшинлари 1939 йилда Польшага бостириб кириши билан Иккинчи жаҳон уруши бошланган. 

Адольф Гитлер 1945 йилнинг 30 апрелида Собиқ Иттифоқ қўшинлари Берлинга кириб келиши билан ўз жонига қасд қилади.

Бизнес