error 16:16 11.06.2021 error 113

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида “Йилнинг энг фаол ёш божхоначиси” Республика кўрик-танловининг 1-босқичи ўтказилди

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, юқори иқтисодий ўсишга эришиш ҳисобидан халқимизнинг фаровонлигини ошириш ва кундалик ҳаётидаги муаммоларни ҳал этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4768-сон қарори 4-бандига мувофиқ, шунингдек 2021 йилда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича “Ёшлар дастури” доирасида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан тизимда фаолият юритаётган ёшларнинг етакчилиги, фаоллиги, ижодий қобилияти ва ташаббускорлигини ривожлантириш, касбий маҳоратининг рўёбга чиқишига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ёшларнинг онгига ватанпарварлик, бағрикенглик, ватанга содиқлик туйғуларини сингдириш мақсадида, 2021 йил 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши бўлим мудири Э.Ирисбоев ҳамда бошқарманинг тегишли бўлим ходимлари иштирокида “Йилнинг энг фаол ёш божхоначиси” Республика кўрик-танловини 1-босқичи ўтказилди.

Мазкур тадбирда барча номзодлар фаол иштирок этиб, ўзларининг касб маҳоратларини ҳамда билим кўникмаларини кўрсатишди. Танлов ғолиби деб топилган “Ховос” ТИФ божхона пости инспектори Б.Алимов якуний Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Сирдарё  вилояти  божхона  бошқармаси Ахборот маркази

Бизнес