error 15:14 22.03.2021 error 3736

+18 | Хоразмда сумалак пишираётган ярим-яланғоч кийинган қизлар юзасидан расмий муносабат билдирилди (фото)

Фото: Google Images

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Урганч шаҳридаги «Сахара» кафеси олдида шу кафеда ишловчи бир гуруҳ қизлар ярим-ялонғоч кийинган ҳолда сумалак пишираётганликлари акс этган видео юзасидан муносабат билдирди, дейилади «Bugun.uz» хабарида.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 21 март куни ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кескин танқид қилинган ушбу видеолавҳада акс этган ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Урганч шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Мазкур видео тармоқ фойдаланувчилари орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган.

Фото: «Bugun.uz»

Шунингдек, вилояти ИИБ суриштирув якуни бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қилган.

Бизнес