error 21:34 10.10.2021 error 170

Сирдарёда катталар ўртасида от спортининг улоқ кўпкари йўлаши бўйича “Миллий гвардия бошқармаси кубоги” учун оммавий спорт тадбири ташкил этилди (фото)

Бу ҳақда Сирдарё вилояти туризм ва спорт бошқармаси Ахборот хизмати томонидан хабар берилди.

"Сирдарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда Миллий гвардиянинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги “Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисидаги”ги ПҚ-5211-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон туманида катталар ўртасида от спортининг улоқ кўпкари йўлаши бўйича “Миллий гвардия бошқармаси кубоги” учун оммавий спорт тадбири ташкил этилди", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, Сирдарёда Чавандозлар мактаби ва унинг туман (шаҳар) секциялари фаолияти ташкил қилиниб — мактабга тажрибали тренерлар жалб қилиниб, қорабайир ва бошқа наслдор зотли отлар олиб келтирилади.

Бизнес