error 17:09 09.06.2021 error 118

Сирдарё вилояти ёшлари учун “Hack4Region” хакатони ташкил этилмоқда!

Ахборот технологиялари бошқармаси

IT-Парк Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва маҳаллий олий таълим муассасалар билан биргаликда стартапларга қизиқадиган Сирдарё вилояти ёшлари учун “Hack4Region” хакатонини ташкил этмоқда.

 Хакатон иштирокчилари 2 кун ичида жамиятимиздаги муайян муаммоларни ҳал қилишга қаратилган маҳсулотни ишлаб чиқишлари, шунингдек, уни ҳакамлар ҳайъати ва жамоатга тақдим этишлари керак бўлади. 

 Учта энг яхши стартап лойиҳа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. 

 Жамоадаги иштирокчиларнинг максимал сони 3 тадан ошмаслиги лозим.

 2021 йил 21 июнь соат 23:00 га қадар рўйхатдан ўтишга улгуриб қолинг: https://clck.ru/VPmcs

Батафсил маълумот: https://clck.ru/VPuEu

 

Бизнес