error 20:44 10.09.2021 error 258

Вилоятимиз ёшлари диққатига!

Cидарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, ёшларни жисмонан чиниқтириш уларни спортга бўлган қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаш (селекция) қилиш мақсадида жорий йилнинг 11-сентябр куни  вилоятдаги барча болалар-ўсмирлар спорт мактаблари спорт иншоотларида спортнинг 15 та тури бўйича ёшлар ўртасида “Ёшлар” спартакиадаси   мусобақаси ташкил этилмоқда. 

“Ёшлар” спартакиадаси мусобақаларида барча спортга қизиқувчи ёшлар жамоавий ҳамда якка ҳолда иштирок этишлари мумкин. 

Мусобақаларни ташкил этишдан мақсад иқтидорли спортчиларни аниқлаш ҳамда вилоят терма жамоаси таркибини янги номдаги спортчилар билан шакллантириш.

Спартакиада ўтказиладиган манзиллар ва масъуллар рўйхати.

Сирдарё вилояти туризм ва спорт бошқармаси Ахборот хизмати

Бизнес