error 11:33 11.10.2021 error 82

ИЛК МАШҒУЛОТЛАР ЁШЛАРГА КАТТА ҚИЗИҚИШ УЙҒОТДИ.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан ҳаваскор ёшлар ва уюшмаган ёшларни спортнинг камондан отиш турига қизиқтириш мақсадида, жорий йилнинг 9 октябрь куни Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида камондан отиш секцияси ташкил этилиб, унда дастлабки машғулотлар олиб борилди.

Бу жараёнда малакали мутахассислар, ёшлар билан суҳбат қуриб, мазкур спорт турининг тарихи, камон турлари, ундан фойдаланиш тартиблари бўйича тушунча ва маълумотлар бердилар.

Ўғил-қизлар камондан отиш бўйича амалий тарзда ўзларини синаб ҳам кўрдилар.

Бу эса уларга катта қизиқиш уйғотди.

 

Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ахборот хизмати.

 

 

Бизнес