error 21:35 02.11.2021 error 476

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат

Телеграм ижтимоий тармоғидаги “Sirdaryo xabarlari” канали томонидан чоп этилган “Гулистон академик лицейи карантинга ёпилганлиги айтилмоқда. Аммо, айни дамда ушбу лицей биносида Гулистон давлат университетининг айрим талабалари ҳам таҳсил олишмоқда...” номли хабарга жавобан шуни маълум қиламизки,

Гулистон давлат университети қошидаги Академик лицейнинг 10 нафар ўқувчисида коронавурисга гумонланиб тест намуналари олинган. Академик лицейнинг барча ўқувчилари масофавий таълим шаклига ўтказилган. Академик лицей биносида тўлиқ дезинфекция ишлари амалга оширилган.

Бугунги кунда Академик лицей биносида тушдан кейинги 2-сменада Филология факультетининг “Ўзбек тили ва адабиёти” таълим йўналиши талабалари таълим олишмоқда. Ушбу талабалар коронавирус инфекциясига қарши эмланган бўлиб, талабалар орасида касаллик аломати кузатилмаганлиги сабабли улар Академик лицей биносининг талабалар учун ажратилган ҳудудида таҳсил олишмоқда.

Гулистон давлат университети Матбуот хизмати

Бизнес