error 17:11 03.09.2021 error 268

Ўрта чирчиқлик онахоннинг фарзанди эмлангандан сўнг вафот этгани юзасидан қилган мурожаати назоратга олинди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи аёл Т.Қ.нинг мурожаати тарқалди. Унда фуқаро фарзанди С.Қ.нинг тиббий кўрикдан ўтказилмасдан эмлангани, натижада аҳволи оғирлашиб вафот этгани ҳақида айтади.

Мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

«Вазиятни ўрганиш мақсадида тезкор гуруҳ тузилиб, Ўрта Чирчиқ туманига юборилди.

Ўрганишлар натижаси ҳақида батафсил маълумот берамиз», — дейилади хабарда.

Бизнес