error 20:22 16.11.2021 error 96

Сирдарё вилоятида 16 ноябрь –Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган “Ўзбекистон-бағрикенг диёр” ҳафталиги ўтказилмоқда (фото)

Ўзбекистон – кўп миллатли мамлакат. “Ўзбекистон-бағрикенг диёр” ҳафталигини ўтказишдан мақсад 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ўртасида дўстлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ҳамда хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантиришдан иборат.

 

 

 

“Ўзбекистон-бағрикенг диёр” ҳафталиги доирасида ташкил этиладиган тадбирлар вилоятдаги турли миллат ва элат вакилларининг тили, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ривожлантиришга, мамлакатимиз тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга, жамиятда кўп миллатли катта оила туйғусини, миллатлараро тотувлик ҳамда диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

 

 

16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган “Ўзбекистон-бағрикенг диёр” ҳафталиги тадбирлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида 16-20 ноябрь кунлари ўтказилади.

Сирдарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси

Бизнес