error 18:36 21.07.2021 error 429

Сирдарё туманида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш борасида бунёдкорлик ишлари амалга оширилади (фото)

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Хизмат кўрсатиш соҳаси кенг қамровлилиги билан иқтисодиётда, аҳоли ҳаётида муҳим ўрин тутади. Бу соҳада янги иш ўринларини кам харажат билан ва тез муддатда ташкил этиш мумкин. Аҳоли даромадларининг реал ўсиши ҳам, аввало, хизматлар ривожида сезилади.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Шу боис, давлатимиз раҳбари томонидан ушбу соҳага қаратилаётган эътибор ҳар бир вилоятда сезиларли ўзгаришларни кўрсатмоқда. Жумладан, Сирдарё вилоятида ҳам.

Бугун, 21 июль куни вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев Сирдарё туманига киришдаги очиқ майдонда вилоятдаги барча сектор раҳбарлари билан семинар ўтказди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Семинарда Сирдарё туманидаги М-34 ва М-39 автомагистрал йўли оралиғи ҳудудида ҳунармандчилик, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш,  умумий овақатланиш, автомабилларга техник хизмат кўрсатиш  шоҳобчаси ва меҳмонхона комплекси қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинди. 

Барпо этиладиган хизмат кўрсатиш ҳамда савдо комплексида ҳар бир туман-шаҳар ҳокимликларининг ҳиссаси бўлиши таъкидланди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Шунингдек, вилоят ҳокими томонидан мазкур комплексни барпо этишда йўл, электр энергияси, хизмат кўрсатиш биноларининг пардозлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланиб, тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес