error 10:21 06.06.2021 error 372

ХХI асрда фош этилган "Сир" (видео)

Фото: ЎзА

Жаҳон бестселлер асарлари: «Чексиз коинотда ҳамма нарсани бошқарадиган шиддатли олий куч мавжуд. Сиз шу кучнинг қисмисиз». Прентис Малфорд

ХХ асрнинг охири, дунёда эврилиш ва ўзгаришлар шамоли тинимсиз эсмоқда. Илм-фан кундан-кун тараққий этмоқда. Санъат ва техника янгидан-янги чўққига чиқмоқда. Хуллас, ер юзи янада чирой очмоқда...

Бироқ... ўша даврда одамларга номаълум бўлган сир ҳануз мавҳум эди...

Уни фақат инсониятнинг энг буюк алломаларигина билган, лекин улар бу ҳақда келажак учун зиғирча нарса қолдиришмаганди.

ХХI аср бошига келиб эса сир фош этилади!

Австралиялик ёзувчи Ронда Берннинг «Сир» асари дунё юзини кўргач, яшин тезлигида миллионлар эътиборини ўзига қаратди.

Уни ўқиганлар чиндан сирни кашф этганлари, уни ҳаётга татбиқ қилиб, кутилмаган натижаларга эришганлари ҳақида ёзишарди.

Сўнги йилларда ўзбек китобхонлари орасида ҳам оммалашган Ронда Берн асарларида одамларга қоронғи бўлган ҳодисалар ҳақида сўз юритилган.

Бу ҳодисалар инсон ҳаётида туб бурилишлар ясаши мумкинлигига мен ҳам ишонч ҳосил қилдим.

БАРЧАСИ ШУНДАЙ БОШЛАНГАНДИ

На тайинли иши, ва на мақсадга эришиш йўли бўлган бир қиз. Бундан бир йил олдин у омадсиз ва ношудлигидан бошқа нарсани ҳис қилмасди.

Ишлари кундан-кун орқага кетар ва бир неча йиллар қаттиқ меҳнат қилсада ўқишга ҳам кира олмаганди.

Бунинг устига, соғлигида ҳам муаммолар пайдо бўлган, бироқ уларни бартараф қилишга унда на имкон, на ишонч бор эди.

Пандемиянинг илк ваҳимали кунлари...

У қўлига тушган ҳар қандай китобни эрмак учун ўқир эди. Шундай кунларнинг бирида электрон кутубхонада «Сир»га дуч келди.

Аввалига қизиқишсиз бошланган мутолаа уни тобора ўзига боғлаб борарди. Шу тарзда Ронда Берннинг барча асарларини бир неча марта ўқиди.

Ва унинг ҳаёт ўзани буткул бошқа томонга бурилиб кетди...

Шундан кейин истаклари оқимини бошқара олаётгани ва фикрлари орқали хоҳишлари у томон яқинлаша бошлаганини сезиб қолди.

Ронда Берннинг асарида ёзилишича, бутун олам тортишиш кучи қонунига асосланган. Бу қонун ҳамиша бор бўлган ва бўлади.

У нафақат моддий нарсалар, балки инсонларнинг фикрлари, унинг онги билан боғлиқ.

Сиз нима ҳақида ўйласангиз айнан ўша нарсага айланиб борасиз. «Инсон ўз фикрларининг маҳсулидир», дейилади унда.

Бу квант физикаси ва минглаб тадқиқотлар устига қурилган, аниқ фундаментал билимлар асосида ўрганилган буюк ҳақиқат эди.

Ронда Берн муқаддас диний ёзиқлар ва маънавий етакчилар орқали инсониятга ишора қилинган ҳақиқатларни илм-фан нуқтаи назари билан тадқиқ қилди.

Аммо бу тадқиқотларнинг энг муҳим жиҳати шундаки, уни ҳар қандай одам - хоҳ сиёсатчи, хоҳ ўқитувчи, ҳаммол, аравакаш ошпаз, ёш ёйинки қари осон тушунадиган тарзда ўқувчига етказади.

Ронда Берн «Сир»ни ёзишдан аввал, квант физикаси, психология, дин фаолиятини чуқур ўрганади. У таниқли мутафаккирлар, рассомлар, олим ва ихтирочиларнинг фикрларини тўплайди.

Донишмандлар ҳаёти бўйлаб олтин ип каби ўтган билимни кашф қилади ва уни бошқалар билан бўлишади.

СИР СИЗНИНГ ИЧИНГИЗДА...

Сиз кураш учун яратилмагансиз. Сиз қувончли дақиқалари кам ва оралиғида кўп вақт билан тўсилган ҳаёт учун туғилмагансиз.

Ҳафтасига беш кун машаққатли меҳнат қилиб, фақат дам олиш кунларидагина бахт учқунлаши учун туғилмагансиз.

Сиз қувватингиз етмаганидан, кечқурун оёқларингизда мадор қолмасдан йиқилиш учун туғилмагансиз. Сиз қўрқув  ва хавотир учун туғилмагансиз.

СИЗНИНГ ҲАЁТИНГИЗ МАЗМУНИ...

Туғилганингиздан бошлаб сизга тўлақонли ҳаёт кечиришга, нима истасангиз, шунга эришишга имкон берилган. Сиз шу вақтнинг ўзида қувониш, ўзингизни соғлом, ғайратли, қизиқувчан ҳис қилиш, севгига тўла ҳаёт кечириш учун туғилгансиз.

Буларнинг ҳаммаси ажойиб ҳаёт ва бунга ҳаққингиз бор.

Сиз орзу қилган ҳаёт: ким бўлишни истаган бўлсангиз, нима қилишни ва нимани истасангиз, ўйлаганингиздан кўра буларнинг ҳаммаси сизга яқин, у ичингизда жойлашган. Уни топинг.

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА

Бизнес