error 09:53 22.11.2021 error 1485

Қозоғистонда сув омбори тўғони ёрилиб кетди

Олмаота вилоятидаги Книжевский сув омборининг тўғони ёрилиб кетди. Бу ҳақда Zakon.kz хабар берди, дейилади «Xabar.uz» хабарида.

Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ, турар-жой биноларини сув босган, Минбаева – Қосимбек автомобил йўлида сув тошқини кузатилган. Полиция ходимлари ҳаракатни чеклаш учун постлар ўрнатдилар.

Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бўлинмалари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимлари ва бошқа хизматлар ишламоқда.

Бизнес