error 09:14 05.08.2021 error 247

Сирдарёда ОТМларга кириш тест синовларига старт берилди (фото)

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш қабул тест синовлари Гулистон шаҳридаги «Марказий ўйингоҳ»да бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди. Aйни чоғда мазкур иншоот тест синовлари учун ҳар жиҳатдан пухта тахт қилиб қўйилди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Тест синовлари қоида тариқасида, кунига икки сменада: 1-смена 07:00 дан, 2-смена 19:00 дан бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Жорий йил 35774 нафар абитуриент имтиҳон топширади. Тест синовлари 10 кун давом этади. Ҳар бири 30 нафардан 60 та абитуриентлар гуруҳи тузилди. Бир кунда икки маҳаллик тест синовларида жами 3600 нафар абитуриент ана шундай гуруҳларга бўлинган тартибда иккита секторда иштирок этди. 

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Тест синовлари ўтказилишида шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳудудга юздан зиёд кузатув камералари ўрнатилган.

Aбитуриентларнинг имтиҳон топшириш жараёнларини test2021.uz сайти орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес