error 16:04 18.06.2021 error 560

ТВ орқали эфирга узатилган “Ёр-ёр” кўрсатувида Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Луиза Биктаеванинг муаммолари ҳақида расмий муносабат берилди (видео)

Бу ҳақда Гулистон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан хабар берилди. 

Хабарга кўра, “Ёр-ёр” дастурида Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Луиза Биктаеванинг муаммолари ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб чиқилган ва 15-июнь куни ўрганиш далолатномаси тузилган.

"Фуқаро Л.Т.Биктаева 06.10.2013 йилда туғилган Биктаев Лазизбек Сухроб ўғли исмли бир нафар фарзанди билан 2004 йилдан буён ушбу манзилда доимий истиқомат қилиб келади. 2020 йил март ойида Бўстон маҳалласида мавжуд "Темир дафтар" рўйхатига олиниб, СOVID-19  пандемияси даврида 2-сектор раҳбарияти, “Саховат ва кўмак” жамғармаси ва тадбиркорлар томонидан мунтазам равишда ҳар хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда турли миқдордаги моддий ёрдам (нақд пул ва пластик карточкага ўтказиш йўли билан) лар берилган, “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш тўғрисида” буйруқ асосида доимий иш билан таъминланганлиги сабабли Ҳалқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан оилавий шароити моддий ва маънавий томондан яхшиланганлиги сабабли “Темир дафтар” рўйхатидан чиқарилган. Гулистон шаҳар ҳокимлигига имтиёзли равишда бериладиган уй-жой олиш тўғрисида мурожаатига асосан Бўстон МФЙ томонидан оилавий шароити ўрганилиб, уй-жой олишга мухтожлиги тўғрисидаги далолатнома тақдим этилган. Шунингдек, моддий ёрдам олиш тўғрисидаги мурожаатига асосан меъёрий хужжатлар тўпланиб, Гулистон шаҳар Пенсия жамғармаси томонидан моддий ёрдам тайинланиб, 6(олти) ой давомида Халқ банки томонидан моддий ёрдам пуллари берилган", — дея қайд этилган мазкур далолатномада. 

Бизнес