error 21:39 29.05.2021 error 372

Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган сирдарёлик спортчилар сони илк бор уч нафарга етди. Уларнинг сафи янада ортиши кутилмоқда

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Миллатни ва давлатни дунёга танитишда энг тезкор восита бу шубҳасиз, спортдир. Кейинги йилларда вилоятимиз спортчилари ҳам халқаро даражадаги мусобақаларда юртимиз байроғини юксакларда хилпирашида муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Албатта, бу ютуқлар юртимизда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида бошқа соҳаларда бўлгани каби, спортнинг ҳар бир йўналишида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самарасидир. Сирдарёлик спортчи ўғил-қизлар бу ғамхўрликка улкан ютуқлари билан жавоб бермоқдалар.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Жумладан, Тошкентда старт олган енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатида Сирдарё вилояти терма жамоаси аъзоси Сафина Садуллаева мувафаққият қозониб, "Токио-2021" олимпиадасига йўллани қўлга киритганлиги қувонарлидир. Бугина эмас, Японияда бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларида воҳамиздан иштирок этувчи спортчилар сафи уч нафарга етди. Яъни, бундан олдин пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Сервер Ибрагимов ва академик эшкак эшиш бўйича Шохбоз Холмирзаев олимпиадада қатнашиш лицензияни қўлга киритишган эди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Бугун вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев мувофақиятга эришган спортчиларга табрик йўллади ва унларга тез кунда вилоят ҳокимлиги номидан катта миқдордаги рағбатлантирувчи пул мукофоти тантанали равишда бериладиган бўлди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Қайд этиб ўтиш керакки, бугунги кунга қадар вилоятимиз спортчилари орасида икки нафардан ортиқ спортчи олимпиада ўйинларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлолмаган. Демак, бу сафар рекорд янгиланди. Ҳозирча олимпиада йўлланмасини нақд қилган спортчилар сони уч нафарга етди. Уларнинг сони ортиши кутилмоқда. Чунки яна бир неча нафар ўғил-қизларимиз спортнинг бошқа турлари бўйича олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш имкониятига эга.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес