error 21:24 10.10.2021 error 74

Ҳурматли Туркияда доимий ва вақтинча яшаётган Ватандошлар!

2021 йил 24 октябр куни Бош консулхона биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларига овоз бериш учун 44-сайлов участкаси ташкил этилди.
Манзил: Истанбул шаҳри, Бешиктош тумани, Левент маҳалласи, Лале кўчаси 8-уй.

Бундан ташқари, фуқароларимизнинг ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланишларига қулай шароит яратиш мақсадида Бошконсулхона томонидан қуйидаги манзилларда муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилмоқда:

— 16 октябрь куни Бурса шаҳридаги Ўзбекистоннинг фахрий консуллиги офиси. Манзил: Altinova mah. Istanbul cad/N398 Akyildiz Markazi маркази;

— 17 октябрь куни Истанбул шаҳри Фотиҳ туманидаги “Блу Мармарай меҳмонхонаси” (“Blue Marmaray Hotel”). Манзил: Katip Kasim mah/Guvenlik cad. №43 Yenikapı/Istanbul;

— 20 октябрь куни Истанбул шаҳри Кадикой туманидаги “Turkpermit” фирмасининг офиси. Манзил: Osmanaga mah/Kirtasiyeci sk 36-уй.

Сайловда иштирок этувчи фуқаролар saylov.mfa.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиши лозим.

Бизнес