error 10:38 15.09.2021 error 64

Сирдарёда “Меҳр улаш-қон топшир” акциясига старт берилди

Аслида-чи, бу акцияни вилоятда ўтказишдан мақсад бор. Ким қанча одамлар, шифохона бўлимларида сиз-у, биз бермоқчи бўлган беғараз қонга муҳтож. Улар умиди ҳам аслида шу. Сирдарёда ўтказилаётган “Меҳр улаш-қон топшир” акциясидан кўзланган мақсад ҳам аслида шу.

Ушбу акция бу йил Адлия вазирлиги ташаббуси билан юртимизда старт олди. Бунда Сирдарёлик адлия ходимлари ҳам бир чеккада қараб туришгани йўқ. Улар вилоятда фаол бўлишиб, биринчилардан бўлиб, ушбу акция иштирокчисига айланишди.

-Биласизми, шифохоналарда ким қанча одам, умид илинжида, биз бермоқчи бўлган бир мисқол қонга қараб турибди. Уларнинг эртанги ҳаёти, тақдири шу қонга боғлиқ,-дейди Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот бўлими бошлиғи Дилнозахон Умурзоқова.- Куни кеча бошқармамиз ходимлари ушбу акция доирасида Сирдарё вилоят қон қуйиш станциясида бўлишиб, беғараз қон топширишди. Бу эса қанчадан қанча, умидвор инсонлар кўнглига умид, ҳаётига ҳаёт қўшади деган умиддаман. Бундай хайрли ва савобли иш учун қанча вақтингни сарфласангда оз. Муҳими, одамларни ҳаётга, яшашга бўлган умидини ортишига сабаб бўласан. Буни эса дилдан ҳис этган киши билади.

Мазкур акция доирасида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ходимлари Сирдарёда жонбозлик кўрсатиб, умид чироғи сўнаётган инсонларни умидини уйғонишига, қайта аланга олишига туртки берди.

-Ҳар йил, анъанавий равишда донорлик акциясини ўтказамиз. Лекин бу йилгиси бошқача бўлди,-дейди Сирдарё вилоят қон қуйиш станцияси раҳбари, олий тоифали шифокор Ҳайдар Саломов.-Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган “Меҳр улаш-қон топшир” акциясидан сўнг, беғараз қон топширувчилар, шифохоналарда касалликни оғир асоратларидан азият чекиб ётган беморларга ёрдам бериш истагида бўлган донорлар сафи янада кўпайди.

Мазкур Қон қуйиш станциясида беғараз қон топширмоқчи бўлган инсонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Станция шифокор ва ҳамширалари шай ҳолатда. Беғараз қонни олишда станцияга келтирилган, энг сўнги русумдаги тиббий жиҳозлар қул келмоқда. У нафақат қон сифати ва кўрсаткичини, инсон саломатлигини назорат қилиб боришда қўл келмоқда. Бу эса қанчадан қанча беморлар соғлиғини тиклашда, уларни умр кўриш давомийлигини узайтиришда қўл келмоқда.

Бир сўз билан айтганда, сиз ҳам мазкур акцияда иштирок этиб, битта бўлсада инсон урини узайтиришга, соғлиғини тиклашга ёрдам беринг!

Ғулом Примов,
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Бизнес