error 23:16 04.08.2021 error 244

Янгиер шаҳрида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди (фото)

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Яратганнинг бизга берган энг катта неъмати бу шубҳасиз, юртимиздаги тинчлик ва хотиржамликдир. Тинчлик ҳукмрон бўлган юртда равнақ ва тараққиёт барқ уради. Бундай юртда заҳматкаш ватанпарварлар томонидан самарали ислоҳотлар амалга оширилиши учун кенг имкониятлар яратилади. 

Бугун Янгиер шаҳрида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган, кўп йиллар давомида шаҳримиз ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб меҳнат қилган нуронийлар, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари иштирокида "Уч авлод учрашуви" шиори остида учрашув ташкил этилди. Учрашувда шаҳар ҳокими Илёр Хўжаев, сектор раҳбарлари, мутасаддилар, шаҳримизнинг илғор тадбиркорлари, ва ёшлар ўртасида фаол бўлган келажак авлод вакиллари иштирок этишди.  

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Учрашувда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари натижаси ўлароқ бугунги кунда шаҳримизда ҳам олиб борилаётган ўзгаришлар, шаҳримиз хуснига хусн қўшаётган обод маҳалла дастури доирасидаги ишлар, янги қурилган уй-жойлар каби бунёдкорлик ишлари, ҳамда янги барпо этилаётган саноат корхоналари тўғрисида ҳам айтиб ўтилди. Кейинги йилларда шаҳримизда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, аҳоли яхши яшаши учун бир қанча қулайликлар яратиш, аҳолига янги иш ўринлари яратиш борасида ҳам талайгина ишлар амалга оширилмоқда. Aлбатта буларнинг замирида мехнацевар халқимизнинг ҳамжиҳатлик, шукроналик ва ўз устида тинмай ишлаш, ўрганиш, ёш авлоднинг изланишлари ётишини таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, жорий йил мамлакатимиз ҳаётида бўлиб ўтадиган муҳим воқеълик, яъни Президент сайловини ўтказилиши ҳамда ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги байрамини муносиб ўтказилишига кўрилаётган тайёргарликлар ҳақида ҳам йиғилганларга маълумотлар бериб ўтилди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Шундан сўнг, нуронийлар, меҳнат фахрийлари ёш авлодга ўз ҳаёт тажрибаларидан келиб чиқиб, юртимизнинг кечаги ва бугунги кунини таққослаб, таҳлил қилиб бердилар. Бугунги кундаги ёшларга яратиб берилаётган шароитлар, илм ўрганишлари учун яратилган имкониятларни қадрига етиш ва бундан оқилона фойдаланишлари кераклигини тушунтириб, шукроналик инсоннинг қалбини улғайтиришини, илм ўрганиш эса, мақсадга элтувчи ойдин йўл эканлиги ҳақида айтиб ўтдилар.

Учрашувда уч авлод вакиллари дўстона ва дилдан суҳбат қурдилар. Ёш авлод вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес