error 08:52 19.06.2021 error 333

Янгиер санаторийсида жойлашган ёзги болалар оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди (фото)

Фото: Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси

Жорий йилнинг 17 июнь куни Сирдарё вилоятидаги Янгиер санаторийсида жойлашган ёзги болалар оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Оромгоҳининг очилиш маросимида Сирдарё вилояти ва Янгиер шаҳар хокимликларининг масьул ходимлари, вилоят касаба уюшмасининг раиси, вилоят халқ таълими бошқармасининг ходимлари, вилоят “Болалар шаҳарчаси”нинг раҳбари ҳамда ота-оналар иштирок этишди. 

Ушбу тадбирда оромгоҳда дам олаётган болажонлар учун турли хил томошалар ва шаҳардаги ёш ижодкорлар томонидан ташкил этилган концерт дастури ҳамда акробатлар ўзларини чиқишлари билан дам олувчиларни кайфиятларини кўтаришди.

Тадбир сўнгида туризим ва спорт бошқармаси томонидан 15 турдаги спорт жихозлари оромгоҳдаги болажонлар учун топширилди.

Янгиер санаторийсида жойлашган ёзги болалар оромгоҳининг очилиш маросими кўтаринки руҳда барча иштирокчилар учун хурсандчилик кайфиятида бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Бизнес