error 16:31 25.11.2021 error 109

⚡️Сирдарё тумани сектор раҳбарлари фуқаролар мурожаатини тингламоқда

Аҳоли муаммоларини тинглаш ҳамда уларга ечим топиш юзасидан туман Халқ қабулхонасида сектор раҳбарлари фуқароларнинг мурожаатини тингламоқда.

Очиқ ва самимий ўтаётган қабулларда  фуқаролар томонидан уй-жой, моддий ёрдам, соғлигини тиклаш, уй таъмири, Олий таълим учун шартнома пулини тўлаб бериш ҳамда бандлик масалалари билан боғлиқ   қатор  мурожаатлар билдирилмоқда.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, уй-жой билан боғлиқ масалалар тегишли тартибда кўриб чиқилмоқда. Муддат  талаб этиладиган масалалар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинмоқда.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес