error 20:53 04.06.2021 error 79

Мирзаобод туманидаги Болалар- ўсмирлар спорт мактабида спортнинг Кураш тури бўйича "Вилоят прокурори кубоги" спорт мусобақаси бўлиб ўтди

Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020- йил 4- ноябрдаги ПҚ- 4881- сонли Қарори билан "Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш" мақсадида жорий йилнинг 4- июнь куни Мирзаобод тумани Болалар- ўсмирлар спорт мактабида спортнинг Кураш тури бўйича "Вилоят прокурори кубоги" спорт мусобақаси ўн беш вазндаги етмишдан ортиқ курашчилар ўртасида ўтказилди. 

Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Мусобақада вилоятимизнинг Сайхунобод, Оқолтин, Сардоба тумани, Гулистон олимпия заҳиралари коллежи ҳамда мезбон Мирзаобод тумани курашчи ёшлари куч синашдилар.

Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Мусобақа якунига кўра умум жамоа бўйича Мирзаобод тумани курашчилари 1-ўринни, Сайхунобод тумани курашчилари 2-ўринни, Гулистон олимпия заҳиралари курашчилари эса 3-ўринни қўлга киритишди. Мусобақа ғолиблари Вилоят ва туман прокуратураси, туман ҳокимлиги ҳамда хамкор ташкилотлар томонидан 1,2,3 даражали диплом, медаллар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, курашчи ёшларга "Кураш гиламча"си ҳам совға қилинди.

Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес