error 13:48 05.06.2021 error 125

БУНИ БИЛИШИМИЗ КЕРАК!

Ёз фаслини кўпчилигимиз яхши корамиз. Бу фаслда об-ҳаво ҳарорати юқори бўлганлиги сабабли кўп сув истеъмол қиламиз, сув ҳавзаларида чўмилишга шошиламиз. Шу сабабли барчамиз сувда турли ҳил патоген микроорганизмлар бўлишини,  қайнатилмаган, сифати кафолатланмаган сув истеъмол қилганимизда, суви ифлосланган дарё ва рухсат этилган сув ҳавзаларида чўмилишилшим оқибатида бу микроорганизмлар организмимизга кириб, ҳар хил юқумли ва хавфли касалликлар келтириб чиқариши мумкинлигини унитмаслигимиз керак. Бу касаллаклар орасида кенг тарқалганларидан бири қорин тифидир.

ҚОРИН ТИФИ

Қорин тифи юқумли ичак касаллиги бўлиб, уни тиф таёқчаси қўзғатади. Юқиш омилларига сув, озиқ-овқатлар, ифлосланган қўллар, маиший чиқиндилар, ҳашоратлар(пашша)ни киритиш мумкин. Ушбу омиллардан энг асосийси сув ҳисобданади. Касаллакни сув орқали тарқалиши асосан очиқ марказлаштирилмаган ва марказлаштирилган сув тармоқларини бактериал ифлосланиши билан боғлиқ.

Қорин тифи билан касалланган беморларда тана ҳарорати кўтарилиши (38-400С), ҳолсизлик, уйқу бузилиши, бош оғриғи, интоксикация (кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши), оғиз қуриши, чанқаш, иштаҳа пасайиши, қорин дам бўлиши,  терига тошмалар тошиши, ичакда қулдираш ва оғриқ ичакдан қон кетиши каби белгилар кузатилади.

Касаллик – ичакда яралар пайдо қилиб, қон кетиш каби асоратларни юзага келтириши билан хавфли. Унутмаслик керак, ичакдаги яралар касалликнинг энг енгил турларида ҳам кузатилади. Шунинг учун, ичакдан қон кетиши ва ичак деворлари тешилиши каби асоратларни юзага келиш хавфи доимо сақланиб қолади.

Касалликнинг дастлабки белгилари кузатилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Шу ўринда профилактик  тадбирларга тўхталиб ўтсак:

— Аҳолини сифатли кафолатланган сув билан таъминлаш;

— Фақат қайнатилган ва сифати кафолатланган сув ичиш;

— Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, дам олииш жойлари, умумий овқатланиш объектларида санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш учун барча шароитларни яратиш;

— Овқатланишдан олдин ва ҳожатдан кейин қўлларни совунлаб ювиш;

— Таомларни тайёрлаш ва сақлаш жараёнларида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш;

— Ичак инфекцияларини ташувчи пашшаларга қарши курашиш;

— Фақат рухсат этилган сув ҳавзаларида чўмилиш.

СОҒЛИГИНГИЗГА БЕФАРҚ БЎЛМАНГ!   

Сирдарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими

Бизнес