error 22:46 14.09.2021 error 223

МДҲ мамлакатлари спорт мусобақаларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган сирдарёлик спортчилар Давлатимиз томонидан пул мукофотлари билан тақдирланишди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 4-11-сентябр кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида илк маротаба Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари ўтказилди.

Ҳамдўстликка аъзо 9та республикадан 1 500 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон делегацияси аъзолари муносиб иштирок етди. Вакилларимиз 23та олтин, 32та кумуш, 36та бронза, жами 91та медал билан умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни эгаллашди.

Куни кеча МДҲ ўйинларининг қаҳрамонлари – Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари юртимизга қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида тантанали равишда кутиб олинди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимов, Бош вазир ўринбосари Бекзод Мусаев, Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда спорт федерация ва ассоциацияларининг масъуллари, спортчиларнинг оила аъзолари ҳамда ОAВ ходимлари иштирок этишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керак,  МДҲ ўйинлари қаҳрамонларига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан махсус пул мукофотлари бериладиган бўлди. Жумладан, олтин медал соҳиблари 25 миллион, уларнинг устозлари 12,5 миллион, кумуш медал эгалари 15 миллион ва уларнинг тренерлари 7,5 миллион, бронза медали совриндорлари эса 10 миллион, уларни тарбиялаган мураббийлари 5 миллион сўмдан пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Шу жумладан МДҲ ўйинларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган вилоятимиз спортчиларидан бел боғли кураш бўйича  олтин медал соҳибаси Боёвутлик Фарангиз Абдунабиевага 25 миллион сўм, унинг мураббий Миржумаев Жавлонга 12,5 миллион сўм, Ховослик спортчилар бел олиш бўйича кумуш медал соҳиблари Мангуберди Имянов ва Хусанбек Абдухакимовларнинг ҳар бирига 15 миллион сўм ҳамда бронза медали соҳиблари Абдурахмон Эгамов ва Умиджон Жалиловларнинг ҳар бирига 10 миллион сўмдан ҳамда спортчиларнинг мураббийси Абдукаххор Эгамовга 17,5 миллион сўм пул мукофотлари тақдим этилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан тақдирланган барча вилоятимиз спортчиларини табриклаган ҳолда мазкур ютуқлар спортчиларнинг келажагдаги халқаро ареналарда ўтказиладиган нуфузли мусобақаларда ўзи ҳос мотивация бўлиб хизмат қилиб Юртимиз байроғини балан кўтаришларига замин яратади.

Сирдарё вилояти туризм ва спорт бошқармаси Ахборот хизмати

Бизнес