error 18:40 12.09.2021 error 125

Инсон қалбига йўл меҳр-мурувватдан бошланади

Сирдарё вилояти "Келажак лидерлари" клуби аъзолари Янгиер “Мурувват” ногирон аёллар учун интернат уйида бўлишди.

Тадбир доирасида Клуб аъзолари томонидан интернат уйининг кутубхонасига китоблар совға қилинди.

Шунингдек, “Мурувват” уйининг олдинги ва ҳозирги кундаги шароити ҳақида мазкур масканнинг директори Нафиса Шарипова томонидан маълумотлар берилди.

— Бу ерда даволанаётганларнинг 20 нафари олий маълумотли. Улар орасида таржимонлар ҳам бор, — дейди "Мурувват" уйининг директори Нафиса Шарипова.

Сирдарё вилояти "Келажак лидерлари" клуби аъзоларининг «Мурувват» уйига ташрифлари, эзгуликка йўғрилган меҳр оқибат, одамийлик каби фазилатларни янада кучайтириши билан барчани ҳайрли савоб ишлар сари ундашига ишонамиз.

Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати

Бизнес