error 10:50 10.06.2021 error 47

Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди

Фото: "Bugun.uz"

Ўзбекситонга «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати томонидан хабар берилди. 

Маълум қилинишича, мазкур вакцина Россиядан олиб келинган. Эслатиб ўтамиз, 1 июнь куни «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 1-компоненти келтирилган эди. 

Апрель ойида ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилган эди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент). 

Аввалроқ Ўзбекистонга «ZF-UZ-VAC2001» вакцинасининг яна 1 млн дозаси келтирилгани ва Ҳиндистоннинг «CoviShield» вакцинаси Ўзбекистонга келтирилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Ўзбекистонга 4,5 тонна қадоқланган шприц келтирилгани маълум қилинган.

Бизнес