error 08:58 06.09.2021 error 1519

Таъзия: Боёвут тумани ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Мирзаева Саодат Абдуллаевна 51 ёшида бевақт вафот этди

Бу ҳақда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан марҳуманинг яқинларига йўллаган таъзияномасида маълум қилинди.

Саодат Мирзаева 1969 йил 11 ноябрда Боёвут туманида туғилган. Меҳнат фаолияти давомида мактабгача таълим, умумий ўрта таълим мактабларида тарбиячи, ўқитувчи, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2020 йил 26 июндан ҳозирги вақтгача Боёвут тумани ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. 

"Зиммасига юкланган вазифани масулият билан бажариб, маҳаллалардаги ободончилик, оилавий қадриятларни қарор топтириш ва унинг мустаҳкамлигини таъминлашда жонкуярлик билан ишлаган С.Мирзаеванинг шахсий ташаббус ва жонкуярлиги билан қисқа фурсатда янги ташкил этилган вазирликнинг туммндаги бўлими фаолиятини талаб даражасида ташкил этиш ҳамда шакллантиришда муносиб қадамлар қўйилган. Ҳамкасбимизнинг бу борада ҳали бунданда катта мақсад ва эзгу режалари бор эди. 

Ажойиб дўст, камтарин инсон,  изланувчан ва ташаббускор, ўзига ва ўзгаларга нисбатан талабчан бўлган Саодат Мирзаева хотираси дўстлари ва яқинлари, ҳамкасблари ёдида абадий яшайди", — дейилади таъзияномада.

Маълумот ўрнида, ҳокимлик таъзияномасида Саодат Мирзаеванинг ўлими билан боғлиқ сабаблар очиқланмаган. «Sirdaryo Xabarlari» ишончли манбалари томонидан хабар берилишича, марҳума сўнгги кунларда оғир дард билан курашиб келган ва даволанишда бўлган.

«Sirdaryo Xabarlari» ижодий жамоаси, марҳуманинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Бизнес