error 10:13 07.06.2021 error 71

Покистонда икки поезд тўқнашувида 36 киши ҳалок бўлди (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Покистонда икки поезднинг тўқнашуви натижасида  36 киши ҳалок бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса тезюрар поездлардан бирининг релсдан чиқиб кетиши оқибатида иккинчи поездга урилиб тушиши натижасида содир бўлган. Бу ҳақда қутқарувчилар берган маълумотларга асосланиб Samaa TV телеканали хабар қилди, дейилади «Xabar.uz» хабарида.

Аввалроқ Синд вилоятида иккита поезднинг тўқнашуви натижасида қурбонлар сони камида 30 киши ҳалок бўлганлиги, 50 дан ортиқ одам жароҳат олгани айтилган. 

Покистон темир йўллари вакилларининг сўзларига кўра, ҳалокат натижасида тўртта вагон релсдан чиқиб кетган. Воқеа содир бўлган Готка вилояти комиссари ўринбосари Усмон Абдулланинг сўзларига кўра, тўқнашув натижасида 14 га яқин вагон ағдарилган. Саккизга яқин вагонга ўта жиддий зарар етган.

Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, тўқнашув пайтида поезд йўловчиларининг аксарияти ухлаб ётган бўлган.

Бизнес