error 10:09 11.09.2021 error 74

Ўзбекистонга яна 356 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди

Бугун тунда юртимизга Германиядан COVAX доирасида 356 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Бунга қадар ушбу вакцинадан юртимизга:

17 мартда 660 000 доза;

16 июнда 50 000 доза;

14 августда 276 480 доза келтирилган эди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 22 802 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

460 000 дозаси "Sputnik V",

1 342 480 дозаси AstraZeneca,

18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 16 600 174 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 3 022 789 нафарни ташкил қилмоқда.

Бизнес