error 21:39 10.06.2021 error 175

Президентимиз ёшлар сиёсати борасида илгари сурган ташаббуснинг илк меваси

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Олдин Боёвутда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 27 январь куни ёшлар бандлиги масаласида ўтказган селекторида берган топшириғи асосида фермер хўжаликларнинг ҳар бири 2 гектардан ер майдонини ёшларнинг экин экиб, даромад олишлари учун ажратиб берганлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Яна шуни айтишимиз керакки, туманимиз ёшларини кечки экин сарф-ҳаражатларига маблағ жамғаришлари учун имконият яратиб бериш мақсадида ер майдонлари кузги ғалла экилган майдонлардан ўлчаб берилган. 

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Ёшларимиз уч ойдан ошиқ қилган меҳнатларининг ҳосилини йиғиб олишни бошлашди.

Хусусан, “Лайлаккўл” маҳалласида яшовчи Мансурбек Деҳқонбоев ҳамда Санжар Қурбоналиевларга “Дала қадри” фермер хўжалигининг ғалла майдонидан ер ажратилган бўлиб, улар бугун ҳосилни йиғиб олди ва ўз омборига олиб кетишмоқда.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Қолган, ер ажратиб берилган  ёшлар ҳам ҳосилни йиғиб олиш тараддудида.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес