error 13:44 05.10.2021 error 105

"Аср билан юзма юз"

Жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари республикамизнинг барча ҳудудида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши белгиланган.

Шу боис, Сирдарё тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан "Кексалар хафталиги" доирасида "Камолот"  маҳалласида яшовчи юз билан юзлашган  онахон Бозоргул она Шарипова хонадонида"Аср билан юзма юз" деб номланган маънавий маърифий тадбир ташкил этилди. 

Узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги соҳаларида ишчи бўлиб фаолият юритган онахоннинг хонадонида ташкил этилган тадбирда тумандаги 3 умумтаълим мактабининг фаол ўқувчилари,  ватанга муҳаббатни тараннум этувчи шеърлари ҳамда жозибали чиқишлари билан тадбирга  файз бағишлади.  

Кексалари эъзозда яшаётган ушбу юртда истиқомат қилаётган Бозоргул она Шарипова қўлларини очиб, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, юртбошимиз омон бўлишини тилаб дуо қилдилар.

 

Тадбир якунида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг эсдалик  совғалари топширилди.
 

Бизнес