error 09:29 14.09.2021 error 84

Сирдарё туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнлари бўйича маҳалла тизими ходимлари иштирокида семинар бўлиб ўтди

Семинарга Сирдарё тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва мутасаддилари маҳалла раислари ва ходимлари жалб этилиб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг Юридик бўлим бошлиғи Ш.Умарова раислигида 5 хил йўналишда савол-жавоблар олиб борилди. 

Семинар давомида аҳолининг сайловда иштироки, ушбу сиёсий жараёнда маҳалла ходимлари қандай ҳаракатларни амалга оширишлари, участка сайлов комиссиялари фаолиятидаги иштироки ва улар билан ҳамкорлик қилиш, кузатувчилар, шу жумладан халқаро кузатувчилар билан ўзаро муносабатлари, сайловни ўтказишда аҳолининг карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлаш хусисида тушунчалар берилди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес