error 09:02 15.09.2021 error 349

Сирдарёда яна бир «қочоқ» жиноятчи қўлга олинди. Ушбу шахс Наманган вилояти ИИБ томонидан қидирувга берилган

Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

"2021 йил 10 сентябрь куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшаган, 2018 йилда Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан судланган, 1970 йилда туғилган фуқарони вилоят ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили ва кичик тезкор вакили ҳамда ТҚҲБ тезкор вакиллари томонидан Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридан ушланган", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, Жиззах вилояти ҳудудида фирибгарлик жиноятини содир қилиб, қидирувда бўлган шахс Сирдарёда яшириниб юрган манзилида қўлга тушганди ва қамоққа олинганди.

Бизнес