error 18:05 05.06.2021 error 238

СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ КУБОГИ КИМГА НАСИБ ЭТДИ?

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан халқимиз орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, тизимда фаолият юритаётган ходимларнинг спортга бўлган қизиқишларини ошириш ва жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитларни яратишда алоҳида эътибор қаратилиб, бу йўлда турли спорт турнирлари ташкил этилмоқда.

Сирдарё вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида спортнинг мини-футбол тури бўйича ташкил этилган “Бошқарма бошлиғи кубоги” мусобақаси ҳам спортни кенг тарғиб қилишдаги амалий ҳаракатларнинг бири бўлди.

Бошқарманинг таркибий бўлимлари ҳамда унинг жойлардаги қуйи инспекциялари ходимларидан иборат 14 та жамоа ғолиблик учун тўп сурди. Ёзнинг жазирама куни инсоннинг бошдан оёғигача куйдиришига қарамасдан уларнинг ўйинга бўлган иштиёқини сўндирмади. Қизғин ва муросасиз кечган учрашувларда Бошқарма жамоаси 1-ўрин, Гулистон шаҳар ДСИ жамоаси 2-ўрин, Янгиер шаҳар ДСИ 3-ўринни эгаллади.

Сирдарё вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ғолиб жамоалар алоҳида кубок, диплом ва эсдалик совғалари, “энг яхши” деб топилган ўйинчи, дарвозабон ва ҳакамларга алоҳида номинациялар бўйича, шунингдек, мусобақа иштирокчиларининг ҳар бири ҳам алоҳида эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Вилоят ДСБ

Гулистон шаҳар ДСИ

Янгиер шаҳар ДСИ

 

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати

Бизнес