error 19:31 28.07.2021 error 145

«Ўзбекистонда шу вақтгача карантин қоидаларини бузган миллиондан ортиқ (Сирдарё вилояти – 53,6 минг) одам жаримага тортилган» — ИИВ

Фото: «Дарё»

Ўзбекистонда 25 июль ҳолатига кўра, биринчи карантин чекловлари ўрнатилгандан буён (2020 йил 16 март) 1 184 000 қоидабузарлик қайд этилган. Бу ҳақда «Газета.uz» Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовга таяниб маълум қилди, дейилади «Дарё» хабарида.

Карантин қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатларининг аксарияти Тошкент шаҳри (176,3 минг), Самарқанд (113,8 минг), Фарғона (167 минг) ва Тошкент вилоятларида (219 минг) қайд этилган.

Бошқа ҳудудларда қайд этилган ҳуқуқбузарликлар:

— Сирдарё вилояти – 53,6 минг;

— Жиззах вилояти – 39,8 минг;

— Навоий вилояти – 23,4 минг;

— Бухоро вилояти – 44 минг;

— Андижон вилояти – 57,6 минг;

— Наманган вилояти – 83,7 минг;

— Қашқадарё вилояти – 86,2 минг;

— Сурхондарё вилояти – 60,2 минг;

— Қорақалпоғистон – 31,8 минг.

Қайд этилишича, 1,1 миллион ҳолатда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 1-қисми (эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш) бўйича фуқаролар жавобгарликка тортилган — БҲМнинг 5 баробаригача жарима (1,2 миллион сўм). 22,5 минг ҳолатда, худди шу модданинг иккинчи қисми билан — БҲМнинг 20 баробаригача (4,9 миллион сўм), мансабдор шахслар учун 30 баробаригача (7,3 миллион сўм) миқдорида жарима қўлланилган.

490 ҳолатда — Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 53-моддасига биноан (санитария қонунчилигини бузиш) — БҲМнинг 1 баробаридан 3 баробаригача бўлган миқдорда жарима, мансабдор шахслар учун эса БҲМнинг 5 баробаридан 10 баробаригача жарима қўлланилган. Қолган 320 ҳолатда бошқа бандлар қўлланилган.

Шу давр мобайнида жами 1 миллион 80 минг киши қайд этилган қоидабузарликлар учун жаримага тортилган. Ушбу кўрсаткич бўйича Тошкент шаҳри (171,9 минг), Тошкент вилояти (218,2 минг), Самарқанд (96,2 минг) ва Фарғона вилоятлари (83,2 минг) етакчилик қилмоқда.

2791 ҳолатда маъмурий қамоққа олиш тарзидаги жазо қўлланилган, 188 минг ҳолатда огоҳлантиришлар берилган.

Қайд этилган қоидабузарликлар:

— карантин ҳудудини тарк этиш – 498 (Тошкент – 55, Сирдарё – 155, Наманган вилояти – 172);

— уй карантини бузилиши – 160 (Тошкент – 17, Сирдарё – 83);

— вақтинча тўхтатилган савдо фаолиятини давом эттириш – 524 (Тошкент – 156, Жиззах вилояти – 107);

— карантин даврида тўйлар, тадбирлар ва учрашувлар ўтказиш – 830 (Тошкент – 21, Самарқанд – 72, Навоий – 70, Фарғона – 108, Қашқадарё вилояти – 121);

— овқатланиш пунктлари ва бозорларда карантин қоидаларини бузиш – 2271 (Тошкент – 1150);

— ёпиқ хоналарда концерт ва кўнгилочар дастурларни ўтказиш – 1 (Тошкент вилояти);

— мактабларда ва мактабгача таълим муассасаларида карантин қоидаларини бузиш – 4 та;

— тунги клублар, курортлар ва массаж салонлари, караоке, билярд, калян ва компьютер хоналарида карантин қоидаларини бузиш – 306 (Тошкент – 185).

Бундан ташқари, ушбу даврда 1 164 000 та ниқоб тақиш бўйича белгиланган тартибни бузиш ҳолатлари аниқланди. Энг кўп ушбу турдаги қоидабузарлик — Тошкент шаҳри (168,9 минг), Тошкент (217,4 минг), Фарғона (166,5 минг) ва Самарқанд вилоятларида (109,7 минг) қайд этилди. 2428 та ҳолатда сотувчилар жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, асоссиз ва ваҳима қўзғатадиган маълумотларни ижтимоий тармоқларда тарқатишнинг 14 та ҳолати аниқланди. Бошқа сабабларга кўра яна 18,7 минг қоидабузарлик қайд этилган.

Бизнес