error 17:56 21.11.2021 error 77

Cирдарё туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ижтимоий кўмакга мухтож оилаларга мевали дарахт кўчатлари экиб берилмоқда

Атроф-муҳит муҳофазасини янада мустаҳкамлаш яшил майдонларни кўпайтириш ва уларни сақлаш мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ҳажмини ошириш орқали янги боғларни барпо этишдаги хайрли ишлари "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида янада жадал олиб борилмоқда. Сирдарё туманида ҳам ушбу лойиҳа доирасида ҳудуд иқлим шароитига мос бўлган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилмоқда.

Бугун тумандаги барча маҳаллаларга Фарғона вилоятининг Қува туманидан келтирилган 10 мингдан зиёд мевали дарахт кўчатлари тарқатилди. Барча маҳаллаларда кўнгилли ёшлардан "Ёш мадодкорлар" гуруҳлари ташкил этилиб,  улар томонидан "Темир дафтари" рўйхатида турувчи, кўмакга мухтож ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг томорқаларига мевали, жумладан, олма, олча, олхўри, бодом, ёнғоқ, бехи дарахтларининг кўчатлари ҳашар йўли билан экиб берилмоқда.

Сирдарё туманида "Яшил макон" лойиҳаси давам этмоқда.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Бизнес