error 09:24 22.07.2021 error 167

Ўзбекистонлик аёл Қозоғистонда самолётда тамаки чеккани учун 350 АҚШ доллари атрофида жаримага тортилди

32 ёшли Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда самолётда электрон сигарет чеккани учун жаримага тортилди, деб хабар бермоқда "Казинформ"га таяниб, "Aniq.uz" нашри.

“Олмаота аэропортидаги полиция бўлимига Тошкент-Олмаота рейсида йўловчилар орасида ҳуқуқбузар ҳам борлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Аёл йўловчи далолатнома билан полицияга топширилди", - деди Полиция транспорт бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Кализхон Кобландин.

Аёлга нисбатан маъмурий баённома тузилиб, 3 603 020 сўм (350 АҚШ доллари атрофида) жарима солинди.

Бизнес