error 10:43 03.06.2021 error 272

Гулиcтон шаҳрида «Беш ташаббус хиёбони» комплекси бунёд этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “5 муҳим ташаббус” ижроси юзасидан Гулистон шаҳридан оқиб ўтувчи “Дўстлик” канали чап қирғоғини ободонлаштириш доирасида Сирдарё вилоят прокуратураси ташаббуси билан 2,6 гектар майдонда “Беш ташаббус хиёбони” комплекси барпо этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Юлдашев Эркин Тўрақулович, Сирдарё вилояти ҳокими Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич, вилоят прокурори Аминов Шохрух Азаматович ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида “1 июнь - халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”да ушбу комплекснинг очилиши вилоят аҳолисига ҳақиқий байрам совғаси бўлди.

 

Муқаддам аҳоли фойдаланувида бўлган, бироқ 2016 йилдан буён яроқсиз бўлиб, ташландиқ ҳолатга келиб қолган чўмилиш ҳавзаси (250м х 30м х 1.2м) прокуратура органлари ташаббуси билан реконструкция қилинди.

Ушбу масканни ободонлаштириш жараёни вилоят 2-сектор раҳбари томонидан ўрганилиб, ўтган давр мобайнида реконструкция ишлари “5 муҳим ташаббус” талабларига мослаштирилди, шунингдек, тегишли лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, молиялаштириш учун Бош вазир баённомасига киритилди.

 

Амалга оширилган ишлар натижасида:

- ҳовуз атрофи пиёдалар йўлакчаси, велойўлакча ҳамда қумли тўшамалар билан ўралди;

- 810 м3 тупроқ қатлами чиқариб ташланди, 4050 м2 майдонда текислаш ишлари бажарилди, 10.000 м2 майдонда бетон, 8500 м2 майдонга ранг бериш ишлари амалга оширилди, бунинг учун 1100 т. цемент, 2600 кг. бўёқ сарфланди;

- комплекс 24 соат фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган қуёш батареяли 90 та тунги ёритиш чироқлари билан таъминланди;

- маданий ҳамда кўнгилочар тадбирларни очиқ ҳавода ўтказишга мўлжалланган махсус саҳна (амфитеатр) қурилди;

- комплексда тадбиркорлар томонидан 5 дона енгил типдаги савдо дўконлари ўрнатилди, фойдаланувда бўлмаган, ташландиқ ҳолатдаги 2 та бино таъмирланиб, фойдаланиш ҳамда хизмат ўрсатиш учун тайёр ҳолга келтирилди, улардан биттасида “bookcafe” шаклидаги кутубхона фаолияти йўлга қўйилди, “Дўстлик” каналига 2 дона катер келтирилиб, канал бўйлаб сайр қилиш имконияти яратилди;

- ҳовуз ҳамда комплексдан фойдаланувчилар учун енгил конструкцияли ҳожатхона, чўмилиш хонаси ва кийим алмаштириш хоналари қурилди;

10.500 метр2 майдон кўкаламзорлаштирилди, 2000 дан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди, ушбу ишлар учун тадбиркорлар томонидан 2 млрд. сўм миқдорида маблағ сарфланди;

- прокурор секторидаги “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган 30 дан ортиқ аёллар ва ёшлар тиббий, санитар, ижтимоий ва бошқа соҳаларда комплексдан фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш учун иш билан таъминланди, комплекс давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга топширилди.

 

Эндиликда ушбу комплекс хизматидан барча Сирдарёликлар фойдаланишлари мумкин.

 

Очилиш маросимига уланиб кетган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси, спорт ўйинлари ва юртимизнинг таниқли эстрада юлдузлари иштирокида ўтказилган катта байрам дастури, кўзларни қувонтирган мушаклар ёғдуси билан бирга вилоят аҳолисига кўратинки кайфият, байрамона шкуҳни тақдим этди.

 

 

 

Тадбирда иштирок этган болажонларга турли совғалар улашилди, ушбу байрам уларнинг узоқ вақт ёдида сақланиб қоладиган бўлди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

Бизнес