error 12:37 09.02.2021 error 2908

Сирдарёда содир бўлган, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган “самосуд” видеолавҳа юзасидан расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда “Айни дамда Жиззах вилояти, Пахтакор туманида номаълум шахслар томонидан “самосуд” қилинмоқда” номли хабар юзасидан олиб борилган суруштирув ишлари давомида, воқеа Сирдарё вилояти, Сардоба туманининг Жиззах вилояти билан чегарадош худудида содир бўлганлиги аниқланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан олиб борилган суруштирув ишлари натижасида фуқаро В.Ж яқин қариндошлари Д.И ва унинг фарзандлари Д.Т, Д.С, Д.Э лар билан ўртасида томорқа ер майдонига талашиб, уларнинг ўртасида жанжал келиб чиқган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда Сардоба туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизнес