error 18:21 08.09.2021 error 153

Ака-ука Емельяненколар ўртасида жанг ўтказилиши мумкин — уларнинг қайси бири кучли?

Промоутер Хрюнов ака-ука Емельяненколар ўртасида жанг бўлиши эҳтимоли борлигини айтиб ўтди, дейилади "Халқ Сўзи Online" хабарида.

ММА жангчиси Александр Емельяненко акаси Фёдор билан жанг қилишга тайёрлигини эълон қилди. Унинг айтишича, бу баҳсда ҳеч қандай муаммосиз ғалаба қозонишига ишонади. 

Ака-укалар 14 йилдан бери бир-бири билан мулоқот қилмайди. Уларнинг октагонда юзма-юз келиши ҳақидаги гап-сўзлар тез-тез тарқалса-да, экспертлар бундай жанг бўлишига шубҳа билан қарайди.

Уларнинг қайси бири кучли?

Александр Емеляненко профессионал фаолияти давомида 37 та жанг ўтказиб, уларда 28 тасида ғалаба қозонган. Саккиз баҳсда мағлубиятга учраган. Унинг иштирокидаги бир жангнинг натижаси бекор қилинган. Александр охирги беллашувини 2020 йилнинг 24 июль куни "Absolute Championship Akhmat" (АCА) турнири доирасида ўтказган ва ҳамюрти Магомед Исмоиловга техник нокаут билан мағлуб бўлган.

Фёдор Емельяненко "Pride FC", "RINGS" вa "WAMMA" йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони бўлган. Бундан ташқари, у "Bellator" Гран-приси финалига чиққан. У фаолияти давомида 46 жанг ўтказиб, 39 бор ғалабага эришган. Фёдорнинг ММАдаги фаолияти анча муваффақиятли бўлган.

Бизнес