error 10:06 07.06.2021 error 253

Коронавирус: Сирдарёда қайд этилган беморлар сони 1600 нафарга етди

Фото: «Sirdaryo Xabarlari»

2021 йил 6 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 101964 (+242) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан хабар берилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 4 нафари Андижон вилоятида, 13 нафари Бухоро вилоятида, 7 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 23 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Сирдарё вилоятида, 5 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Фарғона вилоятида, 1 нафари Хоразм вилоятида, 48 нафари Тошкент вилоятида, 115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида Бухоро вилоятида 12 нафар, Навоий вилоятида 2 нафар, Наманган вилоятида 2 нафар, Фарғона вилоятида 1 нафар, Тошкент шаҳрида 130 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 97861 (+147) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3407 нафар бемор даволанмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 15 май куни ҳолатига кўра Сирдарёда қайд этилган беморлар сони 1500 нафарга етганди.

Бизнес