error 13:16 27.07.2021 error 246

Жорий йилнинг 20 июль кунига қадар Сирдарёда пневмония касаллигига чалинганлар сони 32 нафарга етганди. Бугунги кунга келиб ушбу беморлар сони 100 нафардан ошганлиги маълум қилинди

Фото: «Sirdaryo Xabarlari»

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан хабар берилди.

"Шу йилнинг 5 июлидан бошлаб юртимизда коронавирусдан касалланиш ҳолатлари билан бирга пневмония аниқланган беморлар ҳақида ҳам маълумот бериб борилмоқда.

Юқоридаги жадвалда юртимизда пневмония билан оғриган беморлар ҳақида маълумотлар акс этган.

Унга кўра, 5 июлдан бугунга қадар 7 996 нафар беморларда пневмония аниқланган бўлса, уларнинг 2 503 нафари соғайиб чиқди", — дейилади хабарда. 

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тайёрланган мазкур жадвалга кўра Сирдарёда пневмония касаллиги билан касалланганлар сони 102 нафарга етган бўлиб, 38 нафар беморлар ушбу касалликдан соғайган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан берилган хабарга кўра, жорий йилнинг 20 июль кунига қадар Сирдарёда пневмония касаллиги билан касалланганлар сони 32 нафарга етганлиги очиқланганди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, сўнгги бир ҳафта мобайнида Сирдарёда 70 нафар фуқарода пневмония касаллиги қайд этилганлиги маълум бўлмоқда.

Бизнес