error 11:59 29.09.2021 error 99

Байрам арафасида спорт тадбири!

Ёшларимиз қалби ва онгига она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини сингдириш, уларни турли таҳдидлардан асраш, комил инсон этиб вояга етказиш йўлида беқиёс хизмат қилиб келаётган устоз ва мураббийлар учун байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси, Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси, Сирдарё вилояти Маданият бошқармаси билан ҳамкорликда Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ўқитувчи ва мураббийлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Концерт дастурлари билан бошланган мазкур тадбир давомида спорт мусобақалари ҳам ташкил этилиб, оқил ва доно устоз-мураббийлар қўлида тарбия олган муассаса тарбияланувчилари ҳам мураббийлар ўгитларига амал қилган ҳолда спортнинг шахмат, шашка, арқон тортиш, футбол турлари бўйича ўзаро куч синашишди.

Тадбир сўнгида мусобақа ғолибларига, ҳамда кўп йиллик меҳнат фаолияти давомида ўзининг фидокорона хизматлари билан барчага ўрнак бўлиб келаётган бир қатор устоз-мураббийлар эътироф этилиб, уларга фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

Бизнес