error 15:39 30.07.2021 error 178

Россия ҳарбийлари қўшма ҳарбий машқлар учун Ўзбекистонга келмоқда (видео)

Фото: «Bugun.uz»

Россия ҳарбийлари 30 июлдан 10 августгача бўлиб ўтадиган қўшма ҳарбий машқларда қатнашиш учун Ўзбекистонга келмоқда. «РИА Новости» манбасига таяниб, «Bugun.uz» хабар берди.

Маълум қилинишича, Россия Марказий ҳарбий округи хабар берганидек, Россия ва Ўзбекистон қуролли кучларининг 1,5 мингга яқин ҳарбий хизматчиси Сурхондарё вилоятида 30 июлдан 10 августгача давом этадиган қўшма машғулотларда иштирок этади. Машғулотлар Афғонистон билан чегарадош ҳудуддаги «Термиз» полигонида бўлиб ўтади. Унда 200 га яқин ҳарбий техника, шу жумладан, авиациядан фойдаланиш режалаштирилган.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг тезкор реакция кучларининг авиация таркибий қисми бўлган ва ҳаво ҳудуди хавфсизлигини таъминлашда иштирок этувчи Россиянинг Қирғизистондаги «Қант» авиабазасидан «Су-25СМ» ҳужумкор самолётларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Бизнес