error 09:24 20.07.2021 error 128

Ўзбекистон делегацияси Японияга йўл олди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ватанимиз делегацияси Японияга жўнаб кетди. Делегация Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кузатиб қўйилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар берди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбари Танзила Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири, делегация раҳбари Азиз Абдуҳакимов, Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти, спорт фахрийлари, федерация мутасаддилари, спортчиларимиз ва уларнинг яқинлари, ОАВ иштирок этишди.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси махсус ажратилган чартер рейс билан «Boeing 787 Dreamliner» ҳаво кемасида Токиога йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпия ўйинлари 23 июль – 8 август кунлари бўлиб ўтади. Унга делегациямиз 17 спорт турида 71 та лицензия қўлга киритган. Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 23 июль куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да Токиодаги «Олимпия» стадионида бошланади.

Бизнес