error 11:50 05.09.2021 error 315

Ўзбекистонга яна 1,5 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси келтирилди

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди, дейилади "Халқ Сўзи Online" хабарида.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 19 миллион 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

460 000 дозаси "Sputnik V",

986 480 дозаси AstraZeneca,

15 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 15 004 856 доза вакцинадан фойдаланилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 123 460 нафарни ташкил қилмоқда.

Бизнес